Зафар Тожибоев

Зафар Тожибоев

 

        Тожибоев Зафар 1995 йил Сирдарё  вилояти Янгиер шаҳрида туғилган.  Маълумоти  олий. 

        Зафар Тожибоев 2018 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Актёрлик санъати” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2019 йилдан бугунга қадар Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида ижодий фаолиятини хонанда вазифасида давом эттириб келаётган изланувчан ёш ижодкорлардан бири.

           Иш бошлаганига кўп бўлмади, шундай бўлсада, байрам ва сиёсий тадбирларда бир қатор тарихий ҳамда замондош қаҳрамон шахслар қиёфалари ижрочиси сифатида томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда. У Сирдарё театри саҳнасида илк бор М.Каримов қаламига мансуб "Инсонликка номзод" спектаклидаги Ҳотам Нўғмонович ролини маҳорат билан ижро этди. Вилоятда ўтказиладиган турли байрам ва тадбирларда бошловчилик фаолияти билан ҳам кенг жамоатчилик назарига тушди.

          Шу билан бир қаторда унинг камтарона ижоди вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ва маданият бошқармаси томонидан бир неча бор эътироф этилди. Бир сўз билан айтганда, Зафар Тожибоев жамоада эътибор қозона олди.

         З.Тожибоев театр касаба уюшмаси аъзоси сифатида жамоат ишларида фаол иштирок этиб, тенгдошлари орасида намунали хулқи ва изланувчанлиги билан ўрнак бўлиб келмоқда.