Янгиер шаҳрида байрам тантаналари

Янгиер шаҳрида байрам тантаналари

Сирдарё театри ижодкорларидан мустақиллигимизнинг 28 йиллиги шодиёнаси

   Бугун юртимизнинг қай гўшасига борманг, мустақиллигимизнинг 28 йиллик тантаналари кенг нишонланаётганлигининг гувоҳи бўласиз. Бу борада Сирдарё вилояти мусиқали драма театри ижодкорлари ҳам вилоят миқёсида ўтказилаётган ана шу тантаналарда муносиб иштирок этиб, элимиз қувончига шерик бўлмоқда.

   Куни кеча – 27 август куни Янгиер шаҳрида энг улуғ, энг азиз айёмимиз Мустақиллик байрами ажойиб тарзда ўтказилди. Мазкур байрам шодиёнасининг ўзига хос тарзда нишонланишида театр ижодий жамоасининг ҳиссаси беқиёс.

   Театрнинг умидли ёш ижодкорларидан Санжар Маманазаров томонидан саҳналаштирилган бадиий композиция, тарихий лавҳалар, жозибадор рақслар ва куй-қўшиқлар байрам тадбирини ана шундай кўтаринки руҳда ўтишини таъминлади.

   Халқимизнинг мана шундай қувончли кунларида доим бирга бўлувчи театрнинг изланувчан, интилувчан ижодкорлари ҳам бундан мамнун эди. Бундай шодиёналар ҳали давом этади. Театр ижодкоралари доим ўз мухлислари, халқимиз билан бирга.