Ўткир Исоқов

Ўткир Исоқов

 

Исақов Ўткир 1988 йил Сирдарё  вилояти Гулистон туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти  олий.    Исақов Ўткир 2010 йили Гулистон давлат университетининг Мусиқий таълим йўнилишини тамомлаган. 2015 йилдан бугунга қадар Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида ижодий фаолиятини хонанда вазифасида давом эттириб келмоқда.

У театрда саҳналаштирилган мусиқали спектакль ва томошалар билан бир қаторда вилоятимизда ўтказиладиган турли байрам ва муҳим саналарга бағишланган тадбирларда фаол иштирок этиб, ўзининг соҳир овози, мусиқанинг эстетик завқ ьағишловчи сеҳри билан томошабинларга хушнудлик бахш этиб келмоқда. “Тафаккур”, “Ниқоб” сингари кўплаб спектаклларнинг оммавий саҳналарида роллар ҳам ўйнаб, тиришқоқлигини намоён этди.

Исақов Ўткир ташкилий ишларда ҳам доимо фаол бўлиб, томошаларни жамоатчиликка намойишида ҳам ўзининг ёрдамини аямайди. Жамоат ишларида ҳам фаол қатнашиб, камтарлиги ва хушмуомалалиги билан жамоадаги ҳамкасблари ва кенг жамоатчилик орасида алоҳида ўрнак кўрсатиб келмоқда.

Исаков Ўткир оилали, икки нафар фарзанднинг отаси