Умид Тоғаев

Умид Тоғаев

             Тагаев Умиджон 1978 йилдаСирдарё вилояти,  Гулистон тумани туманида  туғилган. Миллати -  ўзбек. Маълумоти - ўрта  махсус.

             Тагаев  Умиджон Гулистон Бизнес мактабининг  “Маданият ва аҳоли дам олиш марказини       бошқариш” бўлимини  тамомлаган.  2017 йилдан бугунги кунга қадар Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида созанда вазифасида ўз ижодий фаолиятини давом эттирмоқда.

             Тагаев Умиджон клавишли (электрон) чолғу асбоби ёрдамида мусиқаларни сайқаллаб, театрда саҳналаштирилган спектакль ва томошаларнинг мусиқий безалишида ижро маҳорати билан улкан  ҳисса қўшиб келмоқда.

             Театрда саҳналаштирилган мусиқали спектакль ва томошалар, вилоятимизда ўтказиладиган турли байрам тадбирларида фаол иштирок этиб, мусиқа сеҳри билан томошабинларга хушнудлик бахш этиб келмоқда.

             У. Тагаев жамоат ишларида ҳам фаол қатнашиб, камтарлиги ва хушмуомалалиги билан ҳамкасблари ва тенгдошлари орасида алоҳида ўрнак кўрсатиб келмоқда.