Ўктам Исоқов

Ўктам Исоқов

       Исақов Ўктам 1992 йил Сирдарё  вилояти Гулистон туманида туғилган. Маълумоти  олий.    

       Исақов Ўктам 2015 йили Гулистон давлат университетининг Мусиқий таълим йўнилишини тамомлаган. 2017 йилдан бугунга қадар Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида ижодий фаолиятини созанда вазифасида давом эттириб келмоқда.

       Исақов Ўктам торли созлар чолғу асбоблари ёрдамида мусиқаларни сайқаллаб, театрда саҳналаштирилган спектакль ва томошаларнинг муваффақиятли чиқиши учун мусиқий-бадиий безалишида ижро маҳорати билан улкан  ҳисса қўшиб келмоқда.

       У театрда саҳналаштирилган мусиқали спектакль ва томошалар билан бир қаторда вилоятимизда ўтказиладиган турли байрам ва муҳим саналарга бағишланган тадбирларда фаол иштирок этиб, мусиқа сеҳри билан томошабинларга хушнудлик бахш этиб келмоқда.

     Исақов Ўктам ташкилий ишларда ҳам доимо фаол бўлиб, томошаларни жамоатчиликка намойишида ҳам ўзининг ёрдамини аямайди. Жамоат ишларида ҳам фаол қатнашиб, камтарлиги ва хушмуомалалиги билан жамоадаги ҳамкасблари ва кенг жамоатчилик орасида алоҳида ўрнак кўрсатиб келмоқда.