Театр ихлосмандлари диққатига

Театр ихлосмандлари диққатига

          Сирдарё вилоятида ягона бўлган мусиқали драма театримиз ўзининг 45-мавсумини бошлаш арафасида. Театр жамоаси ушбу қутлуғ санага қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Маълумки Сирдарё вилояти мусиқали драма театрининг муҳташам биноси бир неча йилдирки капитал реконструкция жараёнида эди. Театр биносининг таъмирлаш жараёнлари якунланиб, расмий очилиш маросими бўлиб ўтган бўлсада, хориждан келтирилиб ўрнатилиши керак бўлган чироқ ускуналари кутилаётганлиги боис, бино ҳозирча фойдалнишга топширилаётгани йўқ. Ўйлаймизки бу қувончли сана яқин ойлар ичида кенг нишонланади.

         Ижодий жамоа бино таъмирда эканлигига қармай ижодий жараёнларни бир зум ҳам тўхтатган эмас. 45- мавсумнинг тантанали очилиш маросими ҳам Гулистон шаҳридаги "Дўстлик" қўрғони маданият маркази биносида бўлиб ўтади. Театр ўзининг навбатдаги мавсумини Ч.Айтматов қалмига мансуб (Н.Ғойибназарова инсценировкаси) "Момо ер" драмаси билан бошлайди. Тадбир олдидан тантанали кутиб олиш маросими, либолар ва декорациялар кўргазмаси ҳам ташкил этилиши режалаштирилган. Ушбу тадбир жорий йилнинг 12 сентябрь санаси, соат 17.00 да бошланади. Барча театр санъати ихломандларини таклиф этамиз!