ТАҚДИМОТ

ТАҚДИМОТ

Бугун театримиз репертуари яна бир янги спектакль билан бойиди.  

Театримиз бош режиссёри Мансур Холиқов томонидан Чингиз Айтматовнинг "Сарвқомат дилбарим"  асари асосида саҳналаштирилган спектакль давлат комиссиясига тақдим этилди.

Мутахассислар томонидан янги саҳна асари юқори баҳоланиб,  намойишга рухсат этилди.

Премьера куни ва соати каналимизда эълон қилинади.