Шоҳиста Жуманова

Шоҳиста Жуманова

         Жуманова Шохиста 1987 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти ўрта махсус. Жуманова Шохиста 2007 йилда Гулистон санъат коллежи Маданий тадбирлар режиссёри факльтетини тамомлаган.  Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида 2007 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

        Жуманова Шохиста театрда саҳналаштирилган турли жанрдаги спектаклларда бош ва етакчи қаҳрамонлар образлрини ижро этиб томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда. Истеъдодли санҳаткор ўтган йиллар мобайнида “Хонума хоним”да Сона, “Хотинлар “гап” идан чиққан ҳангома” да Аёл, “Бу юрт муқаддас тупроғимдир...” Канизак, “Баджаҳл қуёнча”да Қуён,  “Ойдинда юрган одамлар” да дугона, “Оппоқ қор излаб...”да Смурфетта  ролларини маҳорат билан ижро этди.

        Тошкент шаҳри ҳамда вилоятда нишонланган “Мустақиллик”, “Наврўз” умухалқ байрамлари, “8 март-Халқаро хотин-қизлар куни” каби байрамлар, давлат тадбирларида доимий равишда иштирок этиб келмоқда.

              У жамоат ишларида фаол иштирок этиб, тенгдошлари орасида изланувчанлиги, хушмуомалалиги билан намуна бўлиб келмоқда.

              Ш.Жуманова оилали, 3 нафар фарзанди бор.