Шариф Жумаев

Шариф Жумаев

         1952 йил Бухоро вилояти Бухоро туманида туманида туғилган. Миллти –ўзбек, маълумоти олий.

          2001 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан мукофотланган.

          1975 йил Тошкент Давлат санъат институти (ҳозирги Ўзбекитон давлат санъат ва маданият институти) нинг драма ва кино актёри факультетини тамомлаб шу йили Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида ижодий фаолиятини бошлади.

           Ш.Жумаев тетрда саҳналаштирилган Соҳибқирон Амир Темурнинг 660 йиллиги муносабати билан саҳналаштирилган “Амир Темур” асарида Шайх Бухорий, Р.Нури Гунтегиннинг “Тарослик ёвуз” асарида Нурибий, Қ.Муҳаммадризонинг “Тўй” драмасида Ота, “Падаркуш” да Мулла, “Бу юрт муқаддас тупроғимдир... (Нодирабегим) фожеасида Ҳаққули, Машраб Бобоевнинг “Ер эгаси”да туман ҳокими, “Номус” драмасида қоровул чол,  каби образларни маҳорат билан ижро этган.

            У кейинги пайтларда режиссёрлик соҳасида ҳам самарали ижод қилиб, Хайдар Муҳаммаднинг “Хотинлар “гап” идан чиққан ҳангома” асарини мувофақият билан саҳналаштирди ва бу асар бир неча маротаба пойтахт томошабинларига намойиш этилди.

          Ҳар йили кенг нишонланадиган “Мустақиллик”, “Наврўз”, “8 март - Халқаро хотин-қизлар” ҳамда “14 январ - Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шариф Жумаев режиссёр, суҳандон сифатида элга беминнат хизмат қилиб келмоқда. 2010 йил 8 март аёллар байрами муносабати билан вилоят томобинлари эътиборига ҳавола этилган “Аёл билан олам мунаввар”, “Соғинчнинг самимий сафоси аёл”, “Мен офтобга алишмаган аёллар”, “Мустақилликнинг 20 йиллиги” муносабати билан вилоят миқёсида кенг оммага намойиш этилган “Буюк ва муқаддассан Ватан” театрлаштирилган мусиқали томошаларининг режиссёри сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.

          Гулистон шаҳар санъат коллежида ёш санъаткорларга санъат сирларидан сабоқ бериб келмоқда. Бугунги кунга келиб санъат коллежининг 6 нафар бититувчиси ушбу театрда бирга ижод қилиб, устоз-шогирд анъанасини давом эттириб келмоқда.

         Ўзбекистон театр ижодкорлар уюшмаси ҳамда театр Бадиий кенгашининг аъзоси.

         Наъмунали оила бошлиғи, 4 нафар фарзандни баркамол этиб вояга етказган.