Раъно Юнусова

Раъно Юнусова

Юнусова  Раъно  Мамедовна 1965  йил   Сирдарё  вилоятида туғилган. Миллати   ўзбек.     Маълумоти  олий.                                                              

Юнусова  Раъно  1980 йилда  Олим Хўжаев номидаги Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида ўз ижодий фаолиятини бошлаган.  Аввалига оммавий рақслар, яллалар ижро этиб юрган  Раъно йиллар ўтиб яккахон раққоса сифатида  “Завқим келур”, “Таржи наво”, “Уйғурча”, “Тожик гўзали”, “Оразибон лазги”, “Танавор”, “Муножат”, “Ҳиндча”, “Арабча”, “Афғонча” рақсларни ҳам катта маҳорат билан ижро этди. Томошабинлар ҳамда мутахассисларнинг катта олқишларига сазовор бўлди.

Раъно Юнусова театрда ижод этиш билан бирга Тошкент Давлат санъат олийгоҳининг “драма ва  кино” факультетини ҳам муваффақиятли томомлаб мазкур театрда рақслар билан бирга  драматик ҳамда мусиқали спектаклларда  ранг – баранг ролларни катта маҳорат билан ижро этиб келмоқда.

“Маъмура кампир” даги Биби Марям, “Шайтон келин томошаси” да Гулшан, “Бола йўлбарс” да Дилбар, “Қизи борнинг нози бор” да Гулҳаё, “Икки ошиқ бир бўлса” да Зарифа, “Ғаройиб гадо” да  Анастазия, “Аёллар фарёди” да Саодат, “Тарослик ёвуз” да Гулой, “Шум бола” да Бой хотин, “Оловиддиннинг сеҳрли чироғи” да Канизак, “Тўй” да Насиба, “Аёллар машмашаси” да Киккина, “Жавоҳирлар шаҳри сеҳргари” даги ёвуз Бастихон, “Чиполино” да Синёр Олчахон, “Ибтидо” даги Фаришта, “Стандарт куёв” да Тўхтахон, “Бремен созандалари” да Қароқчилар Сардори, “Қайроғоч соясидаги эхтирос” да Она Рухи ва Абби, “Падаркуш” да Лизахон, “Ғаройиб томоша” да Венерахон, “Қор ёғмайдиган мамлакат” да бош Канизак, “Фирибгар” да Бар раққосаси, “Хонума хоним” да Хонума хоним, “Тузоқ” да Шоҳида ва “Ғаройиб карнавал” даги Улоқча  роллари шулар жумласидандир.

Раъно Юнусова театрда ижро этган ранг-баранг роллари ҳамда раққаслари билан Республика ойнайи жаҳони орқали ҳам кенг томошабинлар оммасига яқиндан таниш.

Ўзбекистон театр ижодкорлари уюшмаси  аъзоси, фаол жамоатчи, изланувчан, ижодкор раққоса ҳам актриса  Раъно Юнусова оилалик. Бир нафар фарзанднинг меҳрибон онаси.