Раъно Ҳайитова

Раъно Ҳайитова

       Раъно Хайитова 1978 йил Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган. Миллати  ўзбек. Маълумоти  ўрта  махсус.

       Раъно Хайитова  1995-1998 йилларда Гулистон Давлат Санъат коллежининг “Омавий тадбирлар режиссёри” факультетида таҳсил олган. У “Талабалар театр студияси” да “Бировга чуқур қазисанг” да Канизак, “Шум боланинг найраглари” да Она – Жодугар ва “Қайтар дунё” да ўгай қиз Гулнора ролларини ижро этган.

       1996 йилда “Алла ва бешик удумлари” Республика кўрик-танловида олий мукофотга, 2000 йилда университетлар орасида бўлиб ўтган “Талабалар театр студия” лари  Республика кўрик - фестивалида намойиш этилган “Қайтар дунё” даги  “Ўгай қиз” роли учун  “Энг яхши аёл образи ижроси учун” мукофотларга сазовор бўлди.

        2004 йилдан бугунги кунга қадар  Олим Хўжаев номидаги Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида  фаолият кўрсатиб келмоқда.

Раъно Хайитова  ўтган йиллар мобайнида театрда “Жавоҳирлар шаҳри сеҳргари” спектаклида Меҳрибон Пари, “Келинг бир кулишайлик” да Ҳамшира ва Қўшни  Аёл, “Бу чоллар ёмон чоллар” да Кобрахон, “Чипполлино” да Графинья Олча, “Заҳарли томчилар” да Муаззамхон Аъзамхонова, “Стандарт куёв” да Гўянда аёл, “Тузоқ” да Ҳамшира, “Хонума хоним” да Кабато   ҳамда “Ғаройиб карновал” да Товуқ, “Ойдинда юрган одамлар”да кекса Оймомо, “Инсон ўзинг”да Раҳима, “Оппоғойнинг саргузаштлари”да  Она товуқ, “Момо ер”да Хонанда каби     ролларини ижро этди.

      Раъно Ҳайитова хонанда сифатида вилоят мақомчилар ансамбли таркибида ҳам фаолият кўрсатиб, миллий мумтоз ашулаларни маромига етказиб ижро этиб келмоқда.  У вилоят ва республика миқёсида ўтказиладиган “Наврўз”, “Мустақиллик” байрамлари ва бошқа тантаналарда ўз қўшиқлари ва тарихий шахслар талқини билан барчани хушнуд этмоқда.

       Р.Ҳайитов миллий ва змонавий қўшиқларини жамлаб вилоят мусиқали тетри биносида бир неча бор ўзининг яккахон концерт дастурларини шинавандаларга тақдим этди.