"Оппоғойнинг янги саргузашти"

"Оппоғойнинг янги саргузашти"

          Гулистон шаҳридаги Дўстлик маданият маркази биносида Сирдарё театри ижодкорлари томонидан янги йил байрамига бағишлаб саҳналаштирилган "Оппоғойнинг янги саргузаштлари" эртак томошасининг премьераси бўлиб ўтди. Мазкур спектакль муаллифи ва саҳналаштирувчи режиссёри Қандиёр Рустамов бўлиб, мусиқа безаги Фарход Қорабоевга тегишли. Саҳна безагини эса театр рассоми Исмат Юнусов эртакларга хос жозиба билан яратган. 

       Спектаклга келган ёш томошабинлар чин маънода ўзларини эртаклар оламига тушиб қолгандек ҳис этдилар. Қаҳрамонларнинг турли туман қизиқарли ижролари, куй қўшиқ ва рақсларга бой саҳналар болажонларда катта таассурот қолдирди. Томоша давомида болажонлар эртак қаҳрамонлари билан биргаликда шеър ва топишмоқлар айтиб рақсларга тушдилар.