Yangiliklar

16 Yanvar, 2020

         Тез кунларда премьераси кутилаётган "БИБИХОНИМ" спектакли учун тарихий либослар Тошкент  шахридаги махсус цехда тикилмоқда. Спектакль рассоми Ўзбекистон санъат арбобоби Шухрат Абдумаликов томонидан яртилган тарихий қаҳрамонлар либослари эскизи асосида қаҳрамонлар либослари тикилмоқда. Ижрочи актёрлар пойтахтдаги махсус цехга бориб, либослари учун керакли ўлчамларини бердилар ва либоларининг ҳар томонлама қулай бўлиши хусусида ўз тавсияларини бердилар.  

16 Yanvar, 2020

1975 йил Сирдарё вилоятининг тарих саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан муҳрланган. Ушбу йил вилоятда маънавият машъаласи ёғду тарата бошлаган. Ушбу йилда Сирдарё вилояти мусиқали драма театри томошабинлар учун илк бор пардасини очган. Ҳа, ўшанда А.Қаҳҳорнинг “Муҳаббат” номли қиссаси асосида саҳналаштирилган спектакль илк томошабинига намойиш этилган. Ушбу намойишга ҳам мана, 45 йил бўлди. Шу давр мобайнида Сирдарё театри жамоаси қанчадан-қанча ютуқларни қўлга киритди, халқимиз маънавиятининг юксалиши йўлида фидойилик билан хизмат қилди.

22 Dekabr, 2019

          Гулистон шаҳридаги Дўстлик маданият маркази биносида Сирдарё театри ижодкорлари томонидан янги йил байрамига бағишлаб саҳналаштирилган "Оппоғойнинг янги саргузаштлари" эртак томошасининг премьераси бўлиб ўтди. Мазкур спектакль муаллифи ва саҳналаштирувчи режиссёри Қандиёр Рустамов бўлиб, мусиқа безаги Фарход Қорабоевга тегишли. Саҳна безагини эса театр рассоми Исмат Юнусов эртакларга хос жозиба билан яратган.