Yangiliklar

24 Oktyabr, 2019

Сирдарё вилояти мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг ўттиз йиллигини нишонлаш тўғрисидаги дастур доирасида спектакллар намойиши давом этмоқда. Жорий йилнинг 22 октябрь куни театрнинг бир гуруҳ ижодкорлари Сирдарё туманидаги 19-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлди. Бу ерда ўқувчилар учун соат 11:00 да Қандиёр Рустамов қаламига мансуб “Қизил қалпоқча қаерда?” мусиқали эртак ва 13:00 да М.Беҳбудий асари асосида “Ўқимаган боланинг ҳоли ёхуд падаркуш” спектакли намойиш этилди.

24 Oktyabr, 2019

 Сирдарё вилоят мусиқали драма театри жамоаси ижодий сафар билан мухлислар кўнглини шод этмоқда. Шу йилнинг 19 октябрь куни театрнинг бир гуруҳ ижодкорлари Максим Каримовнинг “Инсонликка номзод” (публицистик драмаси) спектакли билан Ширин шаҳрига йўл олишди. Мазкур спектакль инсоний туйғулар, одамлар ўртасидаги меҳр-оқибат, ватанпарварлик, инсонпарварлик, юртга садоқат ва уни севиш, энг муҳими, чин инсон қандай бўлиши кераклигини намоён этувчи, умуминсоний қадриятларни ўзида акс этган санъат асаридир.

10 Oktyabr, 2019

        Ҳаёт давомида инсон хоҳ мактаб ўқувчиси бўлсин, хоҳ талаба, хоҳ жамият учун хизмат қилувчи шахс, албатта, билим олиб комиллик сари интилади. Биламизки, бу жараёнда театрнинг ўрни беқиёс саналади. Жорий йилнинг 4 октябрь куни Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар педагогика коллежида байрамона шукуҳ сезиларли даражада бўлди. Коллежнинг томоша залида Сирдарё вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан театрнинг бош режиссёри саҳналаштирган, М.Каримов қаламига мансуб “Инсонликка номзод” спектакли ўқувчи ва устозлар учун намойиш этилди.

26 Sentyabr, 2019

МЕН УЧУН ЭНГ МУҲИМИ-

 РЕЖИССЁРНИНГ ИШОНЧИ

 

         Сирдарё вилояти мусиқали драма театри ижодкори, VII-Халқаро театр фестивлида “Момо ер” спектаклидаги Тўлғаной образи учун “Энг яхши аёл роли учун” номинациясига сазовор бўлган Ўзбекистонда хизмат кўратган артист Мавлуда Маматиллохунова билан суҳбат.

14 Sentyabr, 2019

Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида 45-ижодий мавсумнинг очилиши.

     Ҳадемай, Сирдарё театри жамоаси уч йиллик таъмирланишдан сўнг янгича қиёфа касб этган бинода фаолиятини бошлайди. Шундай бўлса-да, шу давр мобайнида театр ижодкорлари асло изланишдан тўхтагани йўқ.

10 Sentyabr, 2019

          Сирдарё вилоятида ягона бўлган мусиқали драма театримиз ўзининг 45-мавсумини бошлаш арафасида. Театр жамоаси ушбу қутлуғ санага қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Маълумки Сирдарё вилояти мусиқали драма театрининг муҳташам биноси бир неча йилдирки капитал реконструкция жараёнида эди. Театр биносининг таъмирлаш жараёнлари якунланиб, расмий очилиш маросими бўлиб ўтган бўлсада, хориждан келтирилиб ўрнатилиши керак бўлган чироқ ускуналари кутилаётганлиги боис, бино ҳозирча фойдалнишга топширилаётгани йўқ. Ўйлаймизки бу қувончли сана яқин ойлар ичида кенг нишонланади.

02 Sentyabr, 2019

          Юртимизнинг барча гўшаларида жонажон ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллик тантаналари кенг нишонланмоқда. Байрам сайилларига чиққан ҳар бир юртдошимиз нигоҳида мамнунлик ва тинч, фаровон юртда истиқомат қилаётганлигидан шукроналик туйғуларини англаш мумкин.

28 Avgust, 2019

Сирдарё театри ижодкорларидан мустақиллигимизнинг 28 йиллиги шодиёнаси

   Бугун юртимизнинг қай гўшасига борманг, мустақиллигимизнинг 28 йиллик тантаналари кенг нишонланаётганлигининг гувоҳи бўласиз. Бу борада Сирдарё вилояти мусиқали драма театри ижодкорлари ҳам вилоят миқёсида ўтказилаётган ана шу тантаналарда муносиб иштирок этиб, элимиз қувончига шерик бўлмоқда.

28 Avgust, 2019

Сирдарё вилоят театрининг янгиланган биносида илк спектакль намойиши бўлиб ўтди.

    Куни кеча 25 август куни Сирдарё вилоят мусиқали драма театрининг ўз биносида катта тантана бўлиб ўтди. Хабарингиз бор, театр биноси 2017 йилдан буён капитал таъмирлаш жараёнида эди.

20 Avgust, 2019

         Жорий йилнинг 17 август куни Сирдарё туманидаги Республика ўғил болалар тарбия муассасасида  “Дўстингни сафга қайтар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

20 Avgust, 2019

 Навбатдаги меҳнат таътилидан янги ижодий режалар билан куч-ғайратга, шижоатга тўлиб қайтган Сирдарё вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари яна изланишлар сари йўл олди. Театрнинг 45-мавсуми очилиши ва мустақиллигимизнинг 28 йиллигига тайёргарлик ишлари санъаткорлар томонидан қизғин паллага кирди. Шу билан бирга ижодкорлар соғинган мухлислари ҳузурида ҳам бўлишга улгуришмоқда.

Pages