Назмиддин Назаров

Назмиддин Назаров

Назаров Назмиддин  1980  йил  Сирдарё  вилояти  Сирдарё  туманида туғилган. Миллати -  ўзбек. Маълумоти -     ўрта  махсус.  

Назаров Назмиддин  1997 - 2000 йилларда Тошкент Маданият коллежининг “Омавий тадбирлар режиссёри” факультетида таҳсил олган. 2000 йилдан бугунги кунгача Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида ўз ижодий фаолиятини давом эттирмоқда.

Ўтган йиллар мобайнида  Сирдарё театри  саҳнасида  фаолият  кўрсатиб,  ранг-баранг роллар ижро этиб келмоқда.

 У талқин этган “Қичқир хўроз” спектаклидаги Олапар Ит, “Хотинимнинг уч ошиғи” да Қўриқчи,  “Меҳрибонлар” да Милиционер, “Тўй ҳангомалари” да қўшни йигит, “Ғаройиб карнавал” да Қўриқчи, “Тўй” да Хизматкор, “Шум бола” да қозоқ йигит, Милиционер ва Масҳарабоз, “Оловиддиннинг сеҳрли чироғи” да Савдогар, “Жавоҳирлар шаҳри сеҳргари” да Маймун, “Падаркуш” да Армани, “Қор ёғмайдиган мамлакат” да Қароқчи, “Фирибгар” да Хўранда, “Хонума хоним” да Тимате, “Тузоқ” да Чўпон, “Каккули соат”да Харитон ҳамда  “Сирли бошоқ” да Бургут, “Инсон ўзинг”да Гипнозчи, “Аёл қадри”даги одамфуруш, “Қутича ёки жинни бўлиш ҳеч гапмас”даги Теша каби  роллари шулар жумласидандир. Бундан ташқари театрда саҳналаштирилган театрлаштирилган томошаларда, ижодий учрашувлар ва тарғибот гуруҳларида доимий равишда фаол иштирок этиб келади.

Назмиддин Назаров Тошкент шаҳри ҳамда вилоятда нишонланиб келинаётган давлат тадбирлари: “Мустақиллик”, “Наврўз” умухалқ байрамлари, “8 март-Халқаро хотин-қизлар куни” каби байрамларда  тарихий шахслар сиймоларини гавдалантириш билан бир қаторда турли туман ҳажвий кўринишлари билан доимий равишда иштирок этиб келмоқда.

Вилоят ва Республика телвиденияларининг “Ханда”, “Қалпоқ”, “Жиблажибон”, “Ажабқишлоқ ҳангомалари” кўрсатувларида ҳам ранг-баранг роллар ижро этиб телетомошабинлар назарига тушди.

Театр қошида ташкил этилган “Суппер табассум”  гуруҳи таркибида ҳам фаол ижод қилиб, бир неча бор Республика миқиёсида ўтказилаган “Аскиячи ва қизиқчилар танлови”да иштирок этди ва ғолиб ва совриндорлар сафидан ўрин эгаллаб келди. Унинг самарали ижоди ва изланишлари вилоят ҳокимлиги, маданият бошқармаси ва бошқа ташкилотлар томонидан муносиб баҳоланиб, бир неча бор диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Н.Назаров жамоат ишларида ҳам фаол қатнашиб, ҳамкасблари ва тенгдошлари орасида алоҳида ўрнак кўрсатиб келмоқда.

Назмиддин Назаров оилалик. Бир нафар фарзанднинг отаси.