Миркомил Абдумўминов

Миркомил Абдумўминов

                 Миркомил Абдумўминов 1974 йил Жиззах вилояти Зомин туманидатуғилган. 

                Миркомил Абдумўминов 1998 йилдан бугунги кунга қадар  Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида созанда вазифасида ўз ижодий фаолиятини давом эттирмоқда.

                Миркомил Абдумўминов ғижжак (торли соз) чолғу асбоби ёрдамида мусиқаларни сайқаллаб, театрда саҳналаштирилган спектакль ва томошаларнинг муваффақиятли чиқиши учун мусиқий-бадиий безалишида ижро маҳорати билан улкан  ҳисса қўшиб келмоқда.

              У театрда саҳналаштирилган мусиқали спектакль ва томошалар билан бир қаторда вилоятимизда ўтказиладиган турли байрам ва муҳим саналарга бағишланган тадбирларда фаол иштирок этиб, мусиқа сеҳри билан томошабинларга хушнудлик бахш этиб келмоқда.

              М. Абдумўминов жамоат ишларида ҳам фаол қатнашиб, камтарлиги ва хушмуомалалиги билан жамоадаги ҳамкасблари ва кенг жамоатчилик орасида алоҳида ўрнак кўрсатиб келмоқда.