Мавлюда Маматиллаохунова

Мавлюда Маматиллаохунова

М.Маматиллахунова 1958 йил Тошкент вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий.

 М.Маматиллахунова 1979 йил Тошкент Давлат санъат институти (ҳозирги Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти) - драма театри ва кино актёри факультетини тамомлаган.

 Истеъдодли санъаткор Сирдарё театридги ижодий фаолияти давомида элликдан зиёд турли ёш, турлича характер, касбикор ва маслакка эга бўлган ранг-баранг образлар кетма-кетлигини яратди.

Унинг ижросидаги В.Шекспирнинг “Ричард-III”даги-Қиролича Анна, В.Маяковскийнинг “Ҳаммом”даги - Нурафшон аёл, М.Бобоевнинг “Ер томири”даги - Зебо, “Алишер Навоий”да Гули, М.Сейиталиевнинг “Шайтон келинчак”да Гулшан, А.Гельманнинг “Имзо”даги-Алла Ивановна, Т.Жамоловнинг “Сўнмас юлдузлар”даги Анора, Т.Минуллиннинг “Одам ва Ажал”даги-Гульфира, М.Бобоевнинг “30-ёшлилар”даги-Латофат, А.Дударевнинг “Порог”даги Алина, “История метронпажем”даги Виктория, Ж.Маҳмудовнинг “Қичқир хўроз”даги Тулки, А.Қаҳҳорнинг “Оғриқ тишлар”даги-Насиба, Ж.Маҳмудовнинг “Аёллар фарёд”даги-Фотима, Ҳ.Жовуднинг “Амир Темур”даги-Ольга, Ш.Жумаевнинг “Тўй ҳангомалари”даги-Она, К.Авазнинг “Марварид таққан аёл”даги-Чинора, А.Жамолнинг “Меҳрибонлар”даги-Сарвихон, Қ.Муҳаммад Ризонинг “Тўй”даги-Санамхон, К.Гальдонининг “Аёллар машмашаси”даги-Беатрича, А.Волковнинг “Жавоҳирлар шаҳри сеҳргари”даги-Одамҳўр аёл, Мухтор Худойқуловнинг “Ибтидо”даги-Она Ер, “Хонима хоним”даги Текле, “Қор ёғмайдиган мамлакат”даги Сарой маликаси, “Фирибгар”даги “Патила”, “Тузоқ”даги Ҳамшира, “Ғаройиб карнавал”даги Тулки, “Хотинлар гапидан чиққан ҳангома”даги Халима, “Стандарт куёв”да Шарифа, “Хавфли қадам”даги Лўли аёл, “Инсон ўзинг”даги “Унсин”, Туроб Тўланинг “Бу юрт муқаддас тупроғимдур”... (Нодирабегим)да Нодирабегим, “Қутича ёки жинни бўлиш ҳеч гап эмас”даги Эркиной, “Жонгинам шартингни айт”даги Муборокхон, “Тафаккур”даги Бувизилол ҳамда Кўча болалари”да Хуринисо, “Момо ер”да Тўлғаной каби турли жанрдаги спектаклларда ранг-баранг образлардаги роллари шулар жумласидандир.

Изланувчан ижодкор М.Маматиллаохунова Республика ва вилоят бўйлаб ўтказилган “Мустақиллик”, “Наврўзи олам” ва бошқа оммавий байрам тадбирларида суҳандонлик қилиб, бир нечта тарихий қаҳрамонлар образларини яратган.

Фаол жамоатчи аёл, М.Маматиллаохунова, театр Бадиий кенгаши ҳамда Ўзбекистон театр ижодорлари уюшмаси аъзоси.

Актрисанинг санъати, маҳорати кўп бора юқори ҳамда қуйи ташкилотларнинг фахрий ёрлиқлари, 2005 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан ”Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони, ҳамда 2015 йил Пойтахт Тошкентда ўтказилган “Сени куйлаймиз замондош”-III-Республика театрлари фестивалида намойиш этилган “Тафаккур” спектаклидаги Бувзилол ролининг юксак савиядаги ижроси учун кўрик танловнинг “Энг яхши аёл роли ижроси учун” мукофоти билан тақдирланган.

         2018 йилда Қозоғистон Республикасида бўлиб ўтган VII - Халқаро театр фестивалида намойиш этилган “Момо ер” спектаклидаги Тўлғаной роли учун “Энг яхши аёл роли” номинациясига сазовор бўлди.

Серқирра ижодкор Мавлуда Маматиллаохунова Сирдарё вилояти телевиденияси буюртмасига асосан Дилноза Зокирова авторлигида Жаҳонгир Эшпўлатов режиссёрлигидаги “Сўнги юлдуз” ва “Қора қуюн” видеофильмларида Замира ва Мастура роллари унинг ижодини янада бойитиб туриши билан ҳам аҳамиятлидир.

Оилалик, тўрт фарзанднинг онаси.