Қобил Файзуллаев

Қобил Файзуллаев

Файзуллаев Қобилжон 1987 йил Сирдарё вилояти, Мирзаобод туманида туғилган.  

Файзуллаев  Қобилжон  2010 йилда  Ўзбекистон Давлат санъат институтининг актёрлик санъати (қўғирчоқ театри актёрлик санъати) факультетини тамомлаган. 2011 йилдан бугунги кунгача Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида ўз ижодий фаолиятини давом эттириб келаётган изланувчан ёш ижодкорлардан бири.

Ўтган йиллар мобайнида театрнинг ижодий жараёнларида фаол иштирок этиб, турли характер ва қиёфадаги образларни маҳорат билан ижро этиб келмоқда. Унинг ижросидаги спектакль қаҳрамонларидан: “Номус”да Иффатбек, “Ойдинда юрган одамлар”да Қоплон, “Жонгинам шартингни айт”да Қўшни, “Чодир хаёл”да масхарабоз, “Оппоғойнинг янги саргузаштларида” Уялчанг, “Сирли китоб”да Олапар, “Кўча болалари”да Одил, “Оппоқ қор излаб...”да Олапар каби  роллар шулар жумласидандир.

  Вилоят ва Республика миқиёсида нишонланган “Конституция куни”, “14 январ Ватан ҳимоячилари”, “Наврўзи олам”, “Мустақиллик байрами” ва “Президент арчаси” каби давлат тадбирларда ҳам бир қатор тарихий ҳамда замондош қаҳрамон шахслар қиёфалари ижрочиси сифатида томошабинлар назарига тушди.

Театр қошида қўғирчоқ тетри ташкил этиб, ишдан ташқари ушбу гуруҳ аъзолари билан биргаликда ёш томошабинларга мўлжалланган қўғирчоқ спектаклларини саҳналашириб жажжи томошабинларга ҳавола этиб келмоқда.

Шу билан бир қаторда унинг камтарона ижоди вилоят ҳокимлиги, маданият бошқармаси томонидан бир неча бор эътироф этилиб, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Файзуллаев  Қобилжон  театр касаба уюшмаси аъзоси сифатида жамоат ишларида фаол иштирок этиб, тенгдошлари орасида намунали хулқи ва изланувчанлиги билан ўрнак бўлиб келмоқда.