"Инсон ўзинг" спектакли сафарда

"Инсон ўзинг" спектакли сафарда

Жорий йилнинг 26 октябрь куни соат 14:00 ва 16:00 да Сирдарё вилояти мусиқали драма театрининг бир гуруҳ ижодкорлари томонидан Боёвут туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабининг томоша залида Нурулло Аббосхон қаламига мансуб “Инсон ўзинг...” (трагикомедия) спектакли намойиш этилди. Туман халқ таълими тасарруфидаги ходимлар ҳамда кенг қатламли аҳолидан ташкил топган томошабинлар спектаклни мароқ билан томоша қилишди.

Томоша якунлангач, ҳамманинг юзида мамнуният уфуриб турарди. Баъзи онахонлар алоҳида ҳурмат кўрсатишиб, спектакль қаҳрамонлари ижрочиларига чуқур миннатдорлик изҳор этишди. Актёрлар ижросидан томошадаги воқеалар таъсири уларни чиндан ҳайратга солганини бот-бот такрорлашар эди. Ҳа, бу спектакль уларга жуда манзур бўлганидан далолат. Улар театр ижодкорларидан яна янги асарлар билан келишларига умид билдирган ҳолда ижодий зафарлар тилаб қолишди.