Илҳом Аллаёров

Илҳом Аллаёров

         Илҳом  Аллаёров  1973  йил Сирдарё вилояти   Сирдарё  туманида туғилган.  Миллати  ўзбек.  Маълумоти  олий.                                              

        Илҳом  Аллаёров  1997 - 2001 йилларда Тошкент Давлат Санъат институтининг “Драма ва кино” факультетида таҳсил олган. 2001 йилдан бугунги кунгача номидаги Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида ўз ижодий фаолиятини давом эттирмоқда.

        Ўтган йиллар мобайнида  катта саҳнада  фаолият кўрсатиб, ранг-баранг роллар ижро этиб келмоқда.

“Қичқир хўроз” даги Бўри, “Ғаройиб карновал” да Бўри, “Оловиддиннинг сеҳрли чироғи” да Жафар ўғри, “Меҳрибонлар” да Аждар ва Камол, “Уч хотинимининг ошиғи” да Офицант, “Шум бола” да Қозоқ, Ўйнаш, “Жавоҳирлар шаҳри сеҳргари” да Темир Одам, “Келинг бир кулишайлик” да Боғбон, Паришонхотир Эр, Лўли Аёл, Қаллоб, Отахон, Маймоқ ва Васият,  “Ибтидо” да Микоил, “Қайроғоч остидаги эҳтирос” да Эбин, “Стандарт куёв” да Йўлдош, “Падаркуш” да Домуло, “Ғаройиб томоша” да Харидор, “Хонума хоним” да Сотувчи, “Тузоқ” да Болта ҳамда  “Ғаройиб карнавал” даги Бўри, “Инсон ўзинг...”да Комил, “Қутича ёхуд жинни бўлиш ҳечгапмас” Қўшни, “Қўш арава юки”да Инспектор Траутон , “Текинтомоқ”да Кучуквой, “Ниқоб”да Султон, “Сирли китоб”да Махлуқ, “Оппоқ қор излаб...”да Дев каби  роллари шулар жумласидандир.   

         Фаол жамоатчи Илҳом Аллаёров Республика телвидениясининг “Оталар сўзи ақилнинг кўзи” кўрсатувида, “Тинчлик ортида” фильмида ҳам ранг-баранг роллар ижро этиш билан бирга Вилоят бўйлаб ўтказилаётган барча байрам тадбирларида ҳам бир қатор  тарихий шахслар қиёфаларида томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда.

         Илҳом Аллаёров оилалик. Икки  нафар фарзанднинг отаси.