Хотинлар "гап"идан чиққан ҳангома

Хотинлар "гап"идан чиққан ҳангома

13 Noyabr 2019 - 6:06

Хотинлар  “гап”  идан  чиққан  ҳангома

(комедия)

 

      Хотинлар “гап” идан чиққан ҳангома комедияси оила муқаддаслиги, уни мустаҳкамлаш, сақлаш ҳақида, эр ва хотиннинг оилада тутган ўрни, вазифаси  ва қадр - қиммати ҳақида ҳикоя қилади.

 Зиёфат,  ўйин-кулги авжига чиққанда кайфи ошиб қолган аёлнинг ҳазил-ҳузили билан Ҳалима  эрини гап бўлаётган уй эгаси,  бева  дугонаси Саломатга  сотиб  юборади. Эртаси куни ўзига келиб эрини сўраб жанжал қилиб келади. Эри эса у билан кетмайди. Мени қўй савдолашгандай сотиб, бу ерга ёр-ёр айтиб олиб келганда ўйлаш керак эди, - деб, шу ерда қолмоқчилигини айтади. Ҳалима  эрсизлик ва беваликнинг  аччиқлигини татигандан сўнг хуноби ошади.

Саломат Толибга ширин муомала қилади. Толиб эса шу тобда ўзининг хотини ҳурмат қилмаслигини, қўполлигини эслайди. Хуш муомаласидан эсидан айрилгудек бўлган Толибни Саломат ўзига яқинлаштирмайди.   

         Тонгда “гап” еган аёллар йиғилиб Ҳалиманинг уйига келишади. Эрини ҳурмат қилмаслигини билган дугоналари бунинг ҳаммаси ҳазил эканлигини айтгандан сўнг Ҳалима хатоларини тушуниб етади ва қўполлиги, қўрслиги ва эътиборсизлиги учун эридан кечирим сўрайди.