Фарҳод Ярбеков

Фарҳод Ярбеков

           Ярбеков Фарҳод 1976 йилда Сирдарё вилояти  Гулистон шаҳрида  туғилган.

          Ярбеков  Фарҳод 1996 йили Гулистон давлат санъат билим юртининг  “Ўзбек халқ чолғулари оркестри” бўлимининг “Дутор-контрабас” мутахассислиги бўйича  тамомлаган.  2014 йилдан бугунги кунга қадар Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида созанда вазифасида ўз ижодий фаолиятини давом эттирмоқда.

          Ярбеков Фарҳод торли чолғу асбоблари ёрдамида мусиқаларни сайқаллаб, театрда саҳналаштирилган спектакль ва томошаларнинг мусиқий безалишида ижро маҳорати билан уларнинг муваффақиятли чиқишида улкан  ҳисса қўшиб келмоқда.

           Театрда саҳналаштирилган мусиқали спектакль ва томошалар, вилоятимизда ўтказиладиган турли байрам тадбирларида фаол иштирок этиб, мусиқа сеҳри билан томошабинларга хушнудлик бахш этиб келмоқда.

            Ярбеков Фарҳод жамоат ишларида ҳам фаол қатнашиб, камтарлиги ва хушмуомалалиги билан ҳамкасблари ва тенгдошлари орасида алоҳида ўрнак кўрсатиб келмоқда.