Фарход Ўринов

Фарход Ўринов

        Ўрунов  Фарҳод  Ҳамитович 1961 йил Самарқанд вилояти Самарқанд туманида туғилган. Миллати  ўзбек.  Маълумоти  олий. 

       1984 йил Тошкент Давлат санъат институтининг драма театр ва кино актёри факультетини тамомлаган. Хонанда Фарҳод Ўрунов  1984 йилдан  буён Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида  фаолият кўрсатиб келмоқда. У ўзининг ижодий фаолияти мабойнида театр репертуаридан ўрин олган бир қатор спектаклларда ижро этган ранг-баранг образлари орқали алла қачонлар томошабинларнинг севимли артисти шарафига сазовор бўлган.

        Унинг ижросидаги “Карвон бехатар бўлмас” тарихий драмасидаги Чўлибой, “Ватан ишқи” даги Олимжон, “Қаердасанг, жон болам?...” даги Султон, “Қизи борнинг нози бор” даги Зафар, “Қиёмат” даги Ғилай, “Уч оғайни шоввозлар” даги Лобоқ, “Қирол Лир” даги Бургун Герцоги,  “Икки ошиқ бир бўлса” даги Йигитали, “Дабдабали тўй” даги Обич, “Тентак фаришталар” даги Ошиқ Ғариб, “Амир Темур” даги Урхон, “Эркакларни асранг аёллар” даги Азиз, “Марварид таққан аёл” даги Мўминжон, “Аёллар машмашаси” даги Беппо ҳамда “Ибтидо” фалсафий мулоҳаза спектаклидаги Азроил”, “Инон ўзинг...” да Отавали, “Жонгинам шартингни айт”д Ҳоким, “Тафаккур”да қўшни, “Ниқоб”да ота,   роллари  фикримизни тасдиқлайди.  

       Фарҳод  Ўрунов   ижросидаги   роллар   энг   аввало   бадиий   баркамоллиги, нутқининг равонлиги, ижросининг самимийлиги ҳамда эҳтиросларга бойлиги билан ҳам томошабинни мафтун этади.

        Унинг хонандалик санъати алоҳида олқишга лойиқ. Хонанданинг юксак пардадаги нола-ю, қочиримларга бой овози, ижросидаги, дилгиру дилсўз қўшиқлари аллақачонлар томошабинларнинг юксак баҳоларга сазовор бўлди.

         Фарҳоднинг “Она”, “Ватан” ҳамда “Муҳаббат” ҳақидаги бир неча қўшиқлари Республика радиоси ҳамда ойнайи жаҳони орқали мунтазам эшиттирилади.

        Ўзбекистон театр ижодкорлари уюшмаси аъзоси Фарҳод Ўрунов фаол жамоатчи. Шаҳар ҳамда вилоят бўйлаб ўтказиладиган барча оммавий байрам тадбирларида ўзининг юксак даражадаги ижро этган роллари ҳамда қўшиқлари билан доимо халқ хизматида.

        Фарҳод Ўрунов  Оилалик. Икки нафар фарзанднинг отаси.