Дилшод Абдусаломаов

Дилшод Абдусаломаов

        Абдусаломов Дилшод 1980  йил Сирдарё вилояти, Оқ-отлин туманида туғилган. Миллати -  ўзбек. Маълумоти - ўрта  махсус.

       Абдусаломов Дилшод 2014 йил Гулистон санъат коллежининг Қашқар рубоби мутахассислигини тамомлаган. 2018 йилдан бугунги кунгача Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида созанда вазифасида ўз ижодий фаолиятини давом эттирмоқда.

       Д. Абдусаломов ёш бўлишига қарамай торли чолғуларни маромига етказиб ижро этиб, театрда саҳналаштирилган спектакль ва томошаларнинг мусиқий безалишида улкан ҳисса қўшиб келмоқда.

       У театр созандалари гуруҳида алоҳида партияларни мукаммал ижро этибгина қолмай, ушбу куйларга ўзининг ижодий имкониятларидан келиб чиқиб, сайқаллаштиради ва тингловчига ўзига хос ҳузурбахш тароналарни тақдим эта олади.

       Абдусаломов Дилшод жамоат ишларида ҳам фаол қатнашиб, камтарлиги ва хушмуомалалиги билан ҳамкасблари ва тенгдошлари орасида алоҳида ўрнак кўрсатиб келмоқда.