Бобуржон Бойзоқов

Бобуржон Бойзоқов

 

              Бойзоқов Бобуржон 1990 йил Жиззах вилояти, Ховос туманида туғилган.  Миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус.али драма театрида ўз ижодий фаолиятини давом эттириб келаётган изланувчан ёш ижодкорлардан бири.Ўтган йиллар мобайнида театр саҳнасида самарали фаолият кўрсатиб, турли-туман ролларни масъулият ва маҳорат билан ижро этиб келмоқда. У талқин этган спектакллар қаҳрамонларидан “Қўнғироқли алдоқчи”да Бўталоқ, “Жонгинам шартингни айт”да Қўшни, “Чодир хаёл”да масхарабоз, “Оппоғойнинг янги саргузаштларида” баджаҳил, “Сирли китоб”да Омон ва Буратино “Ниқоб”да Талаба, “Кўча болалари”да Ҳусан, “Севги саройи”да Бўривой, “Қўш арава юки”да репартёр, “Текинтомоқ”да Хўрозвой, “Момо ер”да Жайноқ, “Оппоқ қор излаб...”да Мушук   роллари шулар жумласидандир.

            Вилоят ва Республика миқиёсида нишонланган “Конституция куни”, “14 январ Ватан ҳимоячилари”, “Наврўзи олам”, “Мустақиллик байрами” ва “Президент арчаси” каби сиёсий тадбирларда ҳам бир қатор тарихий ҳамда замондош қаҳрамон шахслар қиёфалари ижрочиси сифатида томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда. Вилоятда ўтказиладиган турли байрам ва тадбирларда бошловчилик фаолияти билан ҳам кенг жамоатчилик назарига тушди.

           Шу билан бир қаторда унинг камтарона ижоди вилоят ҳокимлиги, хотин қизлар қўмитаси ва маданият бошқармаси томонидан бир неча бор эътироф этилиб, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

            Бойзоқов Бобуржон театр касаба уюшмаси аъзоси сифатида жамоат ишларида фаол иштирок этиб, тенгдошлари орасида намунали хулқи ва изланувчанлиги билан ўрнак бўлиб келмоқда.

Б. Бойзоқов оилали, 2 нафар фарзанднинг отаси.