Бекзот Мирсаитов

Бекзот Мирсаитов

         Бекзод  Мирсаитов  1986  йил  Сирдарё       вилояти Гулистон туманида туғилган. Миллати  ўзбек.  Маълумоти  ўрта махсус.

         Бекзод Мирсаидов  2008 йилдан буён Сирдарё вилоят мусиқали драма  театрида  ўз  ижодий  фаолиятини  давом  эттириб келмоқда.

         Иқтидорли хонанда Б.Мирсаидов ижодий фаолияти давомида кўплаб сара қўшиқларнинг моҳир ижрочиси сифатида санъат ихлосмандларига манзур бўлди. Жумладан у томонидан ижро этилган “Баркамол авлод”, “Соғлом бола”, “Ватаним”, “Аёл”, “Сирдарё гўзали” каби ўнлаб қўшиқлари билан Сирдарё вилояти мусиқали драма театри саҳнасида, Республика миыиёсида, вилоятимиз ҳамда туман марказларида ўтказилган “Мустақиллик куни”, “Наврўз”, “Конституция куни”, “Ватан ҳимоячилари куни”, “Хотира ва қадрлаш куни”, “Ҳосил байрами” каби кўплаб давлат тадбирларида мунтазам иштирок этиб келмоқда.

        Б.Мирсаидов “Баркамол авлод” қўшиғи билан “Ягонасан муқаддас ватан” кўрик танлови вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиб, пойтахтда ўтказилган якуний босқичда ҳакамлар ҳайатининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғаларига сазовор бўлди.

         Айниқса 2009 - 2010 йилларда халқаро тоифадаги режиссёр, Ўзбекистон халқ артисти Баходир Йўлдошев томонидан Ўзбекистон халқ шоири Туроб Тўланинг (“Нодирабегим” асари асосида) “Бу юрт муқаддас тупроғимдир...” спектаклларини катта муваффақият билан саҳналаштирди. Б.Мирсаидов мазкур спекталдан ўрин олган барча арияларни катта маҳорат билан ижро этди.  2011 йилда театр жамоаси пойтахтда гострол сафарида бўлиб, Ўзбек Миллий Академик драма театри биносида “Бу юрт муқаддас тупроғимдир...” спектаклини бир неча кун намойиш этилиб, Б.Мирсаидовнинг ижроси театр мутахассислари ва кенг томошабинлар ҳамда спетакл режиссёри Баҳодир Йўлдошевнинг  юксак баҳосига сазовор бўлди.

        Серқирра ижодкор хонандалик фаолияти билан бир қаторда театрда саҳналаштирилган қатор спектаклларда ранг-баранг ролларни ижро этиб актёрлик қобилятини ҳам намоён этиб келмоқда. Жумладан: “Жонгинам шартингни айт” спектаклида қўшни, “Тафаккур”да куёвжўра, “Оппоғойнинг саргузаштларида” Апчу, “Чодир хаёл” да Миршаб, “Ҳалоллик тилаб келдим”да сотувчи, “Янги йил саргузаштида” қароқчи, “Сирли китоб”да кучуквой роллари томошабинлар назарига тушди.

            2018-йили Қозоғистон Републикасида бўлиб ўтган VII-Халқаро фетивалда намойиш этилган “Момо ер” спектаклидаги Қосим образи нуфузли ҳакамлар эътирофига сазовор бўлди. 

           У жамоат ишларида фаол иштирок этиб, тенгдошлари орасида изланувчанлиги, хушмуомалалиги билан намуна бўлиб келмоқда.

            Б.Мирсаидов оилали 2 нафар фарзанднинг отаси.