Байрам тантаналари

Байрам тантаналари

          Юртимизнинг барча гўшаларида жонажон ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллик тантаналари кенг нишонланмоқда. Байрам сайилларига чиққан ҳар бир юртдошимиз нигоҳида мамнунлик ва тинч, фаровон юртда истиқомат қилаётганлигидан шукроналик туйғуларини англаш мумкин.

            Бугун 1-сентябр куни вилоятимиз маркази - Гулистон шаҳрининг сайлгоҳ ва хиёбонларидаги байрам шодиёнаси халқ сайлига айланиб кетди. Шаҳримиздаги Билимдонлар масканида савлат тўкиб турган Навоий ҳайкали пойида байрамона дастурлар намойиш этилди. Сирдарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси томонидан тақдим этилган ушбу дастур юртдошларимиз ва вилоятимиз меҳмонларига чин маънода байрамона кайфият бағишлади. Сайлга чиққан ёшу-қари ижро этилган дилтортар тароналар, куй, қўшиқ ва рақсларга жўр бўлиб, санъатнинг сирли оламига ошно бўлдилар. Айниқса тетримиз хонандалари Ш.Абдуллаев, Б.Мирсаидов, Р.Ҳайитова, И.Қурбонов, Ў.Ў.Исоқовлар томонидан куйланган она ватан, эркин ва озод диёримизнинг жамоли ва самимий туйғулар мадҳ этилган бетакрор хонишлари билан йиғилганларни хушнуд этдилар. Сўз усталари Ш.Каттабобоев, Қ.Рустамов, Н.Назаровлар томонидан ижро этилган аския пайровлри-ю, С.Маманазаров ва М.Жўрабоевларнинг чапани рақслари байрам дастурининг ранг-баранглигини таъминлаб берди.