Лютфихон Маманазарова

Лютфихон Маманазарова

Л.Маманазарова 1994 йилдан буён  Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида хонанда лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Л.Маманазарованинг аксарият қўшиқлари Ватан, Онага бўлган буюк ҳис-туйғуларни куйлаб, ўзининг гўзал, ёқимли, ширали, сержило ҳамда мафтункор овози билан кўплаб, шинавандаларнинг қалбини ром этиб келмоқда.

Унинг театр саҳналари, катта майдон томошалари, халқ сайиллари, вилоят миқёсида нишонланган “Мустақиллик”, “Наврўзи олам” ва бошқа миллий ҳамда ҳалқаро байрамларда ижро этган замонавий - “Бошқалардан бошқачасиз”, “Сафти лазги”, “Ўзбегим қизлари”, “Йигитлар”, мумтоз қўшиқлари, - “Муножаат”, “Шитоб айлаб”, “Қашқарчаи ушшоқ”, “Кўча боғи икки” ҳамда “Омон ёр”, “Тўсма йўлимни”, “Дарё тошқин”, “Бўйларингдан ўргилай” каби ялла-ю, лапарлари шинавандаларнинг катта олқишларига сазовор бўлмоқда.

Л.Маманазарова талқинидаги турли ёш, турли касб, турлича феъл-атвор ҳамда мақсадга эга бўлган драматик, лирик ҳамда ўткир характерли қаҳрамонлар ижросини томошабинларга намойиш этиб келмоқда.

“Туяқуш-бояқуш” даги Тулкихон, “Беш кунлик куёв” даги Ўлмасхон, “Дабдабали тўй” даги Нияр, “Аёллар фарёди” даги Салима, “Меҳрибонлар” даги Ўқитувчи, “Ғаройиб карновал” даги Улоқча, “Аёллар машмашаси” даги Эленора, “Стандарт куёв” даги Сумбул, “Бу чоллар “ёмон” чоллар” даги Қўшни аёл, “Чиполлино” даги Бақлажон, “Қор ёғмайдиган мамлакат” даги Она, “Тузоқ” даги Шоҳида, “Сирли бошоқ” даги Шабадахон ҳамда “Хотинлар гап идан чиққан хангома” даги Саломатхон ҳамда “Бу юрт муқаддас тупроғимдир” (Нодирабегим) даги Ҳофиза  роллари шулар жумласидандир.

Ўзбекистон телерадио компаниясининг «Олтин мерос» фонотекасидан жой олган К.Гальдонининг “Аёллар машмашаси” даги Эльеонора каби образларини алоҳида қайд этмоқ жоиз.

Л.Маманазарова Ўзбеквидеофильмда суратга олинган “Фарзандим жигарбандим” видиофильмидаги бемор аёл ҳамда “Қалбим ардоғи” видиофильмидаги она роллари унинг ижодида алоҳида ўрин тутиб, республика телевиденияси орқали бир неча бор намойиш этиб келинмоқда.

Ижодкорнинг меҳнати Ўзбекистон театр ижодкорлари уюшмаси, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, касаба уюшмалари томонидан “Фахрий ёрлиқ” ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланган.

Л.Маманазарова “Фольклор-этнографик ансамблларнинг республика кўрик танлови”да Ўзбекистон халқ артисти Раҳима Мазоҳидова қўшиқларининг “Энг жозибали ижроси учун” дипломига сазовор бўлган.

Фаол жамоатчи Л.Маманазарова театр хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари. Ўзбекистон театр ижодкорлари уюшмаси ҳамда театр касаба қўмитаси аъзосидир.

Изланувчанлиги, фидоийлиги, меҳнатсеварлиги билан ҳамкасблари ва маҳалладошлари ўртасида ҳурмат қозониб келмоқда.