Шерзот Каттабобоев

Шерзот Каттабобоев

           Шерзод Каттабобоев 1981 йил Наманганвилояти,  Чуст туманида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. Каттабобоев Шерзод 2000 йилда Тошкент маданият техникумининг “Оммавий тадбирлар режиссёри” факультетини тамомлаган. 2000 йилдан бугунги кунгача Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида ўз ижодий фаолиятини давом эттирмоқда.

           2018-йилда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг Мусиқали театр актёрлиги бўлими талабаси бўлди.

           Театрдаги спектакллардан “Тўй ҳангомалари”да Йигит ва Куёв, “Қичқир хўроз”да Бўри, “Хотинимнинг уч ошиғи”да Тан соқчи, “Меҳрибонлар”да Бўри, “Ғаройиб карнавал”да Чия бўри ва Улоқча, “Аёллар машмашаси”да Арлекин, “Шум бола”да Банги, “Оловиддиннинг сеҳрли чироғи”да Жин, “Жавоҳирлар шаҳри сеҳргари”да Дала Қўриқчиси, “Ёмонининг бир қилиғи”да Қароқчи, “Заҳарли томчилар”да Салим, “Стандарт куёв” да Шоир йигит, “Бремен созандалари”да Қароқчи, “Падаркуш”да Тангриқул ва Хайрулло, “Ғаройиб томоша”да Сантехник, “Қор ёғмайдиган мамлакат”да Мунажжим, “Меҳрибонлар”да Бўри, “Бола йўлбарс”да Боғ директори, “Фирибгар”да Шариф, “Тўй”да-Йигит, “Хонума хоним”да Микич Катрянц, “Тузоқ”да Дайди рассом, “Ғаройиб карнавал”да Қароқчи, “Сирли бошоқ”да Юмронқозиқ, “Аёллар машмашаси”да Арлекин, “Инсон ўзингда” Гипнозчи, “Қутича ва жинни бўлиш ҳеч гап эмас”да Милитционер, “Аёл қадри”да Самандар, “Қотил юраги”да Адвокат, “Жонгинам шартингни айт”да Газета мухбири, “Тафаккур”даги Муаллим, “Ниқоб”даги Прокурор каби турли-туман роллари шулар жумласидандир.

          Фаол жамоатчи Каттабобоев Шерзод Республика телевидениясининг “Қалпоқ” ҳажвий кўрсатувида, Ёшлар телеканали томонидан суратга олинган Рихсивой Мирзараҳимов ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Хусан Шариповнинг “Жиблажибон” ҳажвий сериалида Қўзивой Қўчқарович, режиссёр Шавкат Жумадуллаев томонидан суратга олинган “Одамлар ораси” сериялида Уста йигит, Ўзбекистон телеканали бюртмасига асосан режиссёр Рихсивой Мирзараҳимов томонидан суратга олинган “Тазарру” сериялида Магазинчи Рустам, Сирдарё телевиденияси буюртмасига асосан суратга олинган одам савдосига қарши “Нафс қуллари” видеофильмида бош қаҳрамон Рустам, “Кўз қорачиғидаги жавоб” видеофильмида бош рол Шерзод каби бир қатор ранг-баранг роллар ижро этиш билан бирга вилоят бўйлаб ўтказилаётган “14 январ Ватан ҳимоячилари”, “Наврўзи олам”, “Мустақиллик байрами” ва Президент арчаси” каби сиёсий тадбирларда ҳам бир қатор тарихий ҳамда замондош қаҳрамон шахслар қиёфаларида томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда.