Абдураҳмонов Шуҳрат

Абдураҳмонов Шуҳрат

 

         Абдураҳмонов Шуҳрат 1993 йил Жиззах    вилояти, Пахтакор туманида туғилган.  Миллати ўзбек, маълумоти олий. Абдураҳмонов Шуҳрат 2018 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Касб таълими: “Актёрлик санъати” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2018 йилдан бугунги кунгача Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида ўз ижодий фаолиятини давом эттириб келаётган изланувчан ёш ижодкорлардан бири.

         Ижодий фаолиятини  бошлаганига кўп бўлмаган бўлса-да,  2019 йил кириб келиши муносабати билан болаларга Янги йил туҳфаси сифатида тайёрланган “Оппоқ қор излаб...” спектаклида Аловиддин ролини  ўйнаб ўз мухлисларига эга бўлди. Вилоят ва Республика миқиёсида нишонланган “Конституция куни”, “14 январ Ватан ҳимоячилари”, “Наврўзи олам” ва “Президент арчаси” каби сиёсий тадбирларда ҳам бир қатор тарихий ҳамда замондош қаҳрамон шахслар қиёфалари ижрочиси сифатида томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда. Вилоятда ўтказиладиган турли байрам ва тадбирларда бошловчилик фаолияти билан ҳам кенг жамоатчилик назарига тушди.

        Шу билан бир қаторда унинг камтарона ижоди вилоят ҳокимлиги, хотин қизлар қўмитаси ва маданият бошқармаси томонидан бир неча бор эътироф этилиб, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бир сўз билан айтганда, Шуҳрат Абдураҳмонов жамоада эътибор қозона олди.

        Абдураҳмонов Шуҳрат театр касаба уюшмаси аъзоси сифатида жамоат ишларида фаол иштирок этиб, тенгдошлари орасида намунали хулқи ва изланувчанлиги билан ўрнак бўлиб келмоқда.

Ш.Абдураҳмонов оилали.