Yangiliklar

09 Iyun, 2020

Театрларда маркетинг тизими ривожлантирилади - Ҳукумат қарори лойиҳаси

Давлат театрлари фаолиятида маркетинг тизимини ривожлантириш ҳамда театр санъати тарғиботини янада кучайтириш мўлжалланмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат театрлари фаолиятида маркетинг тизимини ривожлантириш ҳамда театр санъати тарғиботини янада кучайтириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

06 Iyun, 2020

Эртак

Сирдарё театри ижодкорларидан болажонлар учун ажойиб туҳфа 

 

20 Fevral, 2020

        Бугун 20 февраль куни Сирдарё театри жамоаси яна бир муҳим санани театр тарихига муҳрладилар. 2019 йил сўнгида саҳналаштириш ишлари ниҳояланиб давлат комиссиясига муваффақиятли тақдим этилган "Матмуса" спектакли илк бор томошбинлар ҳукмига ҳавола этилди.

         Ушбу саҳна асари атоқли адибимиз Эркин Воҳидовнинг "Иккинчи тумор" асари асосида Ўзбекистон санъат арбоби Жўра Маҳмудов томонидан  ёзилган бўлиб, театрнинг бош режиссёри Мансур Холиқов томонидан саҳнлаштирилди.